Ўзбекистондаги сайловларни ўтказишда жамоатчилик назорати кучайтирилади

07.11.2018 | Ўзбекистон | 2262

Ўзбекистон президентининг Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидагига қарорига мувфиқ, сайловларни ўтказишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, сайлов комиссиялари фаолиятида жамоатчилик иштирокини кенг таъминлаш белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида маълум қилди.

Қарорга мувофиқ Марказий сайлов комиссияси аъзолари дахлсизлик мақоми бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига тенглаштирилди.

Марказий сафлов комиссияси таркибида Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази ташкил этилди. Марказ сайлов комиссияси аъзоларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади.

Шунингдек, қарор билан Сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Сайлов кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, муҳокама натижаларига кўра лойиҳа матнини такомиллаштириш ва Сайлов кодексини қабул қилиш (муддат 2018 йил ноябрь-декабрь), шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари ва Марказий сайлов комиссияси ҳужжатларини Сайлов кодексига мувофиқлаштириш режалаштирилган.