Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳукуматдан ҳайдалган Зойир Мирзаев янги лавозимга тайинланди
8.11.2018 12:25,  
8

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У туман халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида жамоага таништирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармойиш қабул қилганди.

Ушбу фармойишга мувофиқ, ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.

Ундан олдин Мирзаев Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Бекобод туманларида ҳокимлик мулозимлари ва фермерларни сувга тушишга ҳамда далада йирик кесакларни кўтариб расмга тушишга мажбурлагани маълум бўлганди.

Бундан ташқари, президент фармойшида Ўзбекистон Бош прокурорига қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига мажбурий меҳнатнинг барча шакл ва кўринишларига барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш бўйича топшириқлар берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан