Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чилим ва электрон сигареталар учун жарималар миқдори таклиф этилди
8.11.2018 12:34,  
43

ҚҲТБТ порталида МЖТКга, «Реклама тўғрисида», «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ва «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларга киритиладиган тузатишларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, дея хабар қилди Norma.uz.

Октябрь ойида «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонун кучга кирган эди. Бироқ айни пайтда мазкур чекловни бузганлик учун жавобгарлик алоҳида қайд этилмаган. Қонун лойиҳасида ушбу камчилик бартараф этилди:

а) тақиқланган жойда чилим ва «е-сигареталар» чекканлик учун ЭКИҲнинг 1/3 қисми (материал эълон қилинган санада — 67 577 сўм) миқдорида жарима солинади. Бугунги кунда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун худди шундай жарима белгиланган (МЖТКнинг 561-моддаси);

б) чилим ва электрон сигареталар чекиш учун жамоат жойларида жойлашган хоналарни ёхуд чилим ҳамда вейпларнинг ўзини фойдаланишга берганлик учун алоҳида модда назарда тутилмоқда. Бунинг учун анча юқори миқдорда: фуқароларга 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача (1 013 650 сўм — 2 027 300 сўм), мансабдор шахсларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача (2 027 300 сўм — 3 040 950 сўм) жарима солиш таклиф этилган.

Бундан ташқари, қонунда чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама ҳамда тарғиб қилишга йўл қўймаслик назарда тутилган. Шу сабабли «Реклама тўғрисида"ги Қонунга киритиладиган тегишли тузатишлар тайёрланган. Унга кўра қуйидагилар тақиқланади:

  • бундай маҳсулот намуналарини бепул тарқатиш;
  • уларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири намойиш этиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;
  • шундай номлар ва товар белгиларидан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлари, ўйинлар ва ҳ.к.) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
  • савдо объектларининг фасади, кириш (машинада кириш) жойи, пештахталари, кўтариладиган предметлари ва бошқа жойларида уларнинг тасвирлари, номлари ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш.

Чилим ва электрон сигареталар қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишига қарши кураш олиб борилади («Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонунга қаранг). Болаларда чилим ёки вейп чекиш хоҳишини уйғота оладиган ахборот улар учун тақиқланган бўлиб, «18+» белгиси билан маркаланиши керак.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан