Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда аҳоли милицияга қарши намойишга чиқди
8.11.2018 16:49,  
5

Тожикистоннинг Тоғли – Бадахшон автомном округининг Хоруғ шаҳрида маҳаллий аҳоли шаҳардаги давлат автомобил назорати пости ўрнатилишига қарши намойиш ўтказди.

Бир неча юз кишидан маҳаллий аҳоли Хоруғ шаҳар маъмурияти биноси олдидан тўпланишди. Шаҳардан ДАН постини ва ҳуқуқни сақлаш органларининг қушимча кучларини олиб чиқиб кетишни талаб қилишган. 

Тоғли Бадахшон вилояти раҳбари Ёдгор Файзов сўзга чиқиб намойишчилар талабларини эшитди. Ва Бўлиб ўтган воқеани текшириш учун махсус комиссия ташкил қилинишини хабар қилди.

Шуниндек вилоят раҳбари Хоруғда милиция постлари қонунийчилик ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш мақсадида бир қанча муддат сақланиб қолишини таъкидлади ва аҳолидан ушбу пост фаъолиятига халақит бермасликни сурашди.

Эслатиб ўтамиз, Хоруғ шаҳрида 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси маҳаллий аҳоли ва  ДАН пости ходимлари орасида отишма бўлган ва унинг оқибатида икки нафар маҳаллий аҳолининг жароҳатланган эди.

Ҳукумат шундан сўнг ҳукумат хабарида "ёш йигитлардан иборат жиноий гуруҳ, норасмий раҳбари Хурсанд Мазоров бошчилигида Хоруғ шаҳрида ДАН ходимлари ишларига халақит қилишга уринишган", дейилган эди.

Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон автомном округида жиноятчиларни ва гиёҳванд моддалари сотувчиларги қўлга олишга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вазият нотинчлигича қолмоқда. Илгарироқ Тожикистон президенти Имомоли Раҳмон ушбу округга ташриф буюриб Ёдгор Файзовни минтақа раҳбар этиб тайинланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан