Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Толибон" Москвада ўтадиган Афғонистон бўйича учрашув иштирокчилари рўйхатини эълон қилди
8.11.2018 20:28,  
4

"Толибон" ҳаракати Афғонистон бўйича москва форматида 9 ноябр куни ўтказиладиган учрашувда иштирок этадиган делегатлари рўйхатини эълон қилди, дейилган ҳаракат коммюникесида.

Хабарда айтилишича, делегация беш кишидан иборат, улар орасида Ҳожи Муҳаммад Аббос Станикзай, Маулави Салом Ханафи, Шайх-уль-Ҳадис Маулави Шаҳабуддин Делавар, Маулави Зиё-ур-Раҳмон Маданий ва Ҳожи Муҳаммад Сохейл Шахинлар бор.

"Толибан" Россия расмий таклифига биноан маслаҳатлашувда иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, "Толибон" ушбу учрашувда Афғонистондаги вазият бўйича ўз позициясига ойдинлик киритишни режалаштирмоқда ва мавжуд муаммоларга тинч ечим топишга умид қилмоқда. Бундан ташқари, толиблар, Қобул делегацияси билан ҳар қандай турдаги музокараларни ўтказишни истамаслигини маълум қилган. Бу ҳақда толиблар вакили Забиулла Мужоҳиднинг баёнотида айтилган.

Илгарироқ, Россия ТИВ маслаҳатлашувга Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, АҚШ вакиллари таклиф этилгани ҳақида баёнот эълон қилган эди.

Халқаро даражадаги бу учрашувда илк маротаба толиблар ҳаракатининг сиёсий офиси делегацияси иштирок этади.

Ёпиқ форматдаги учрашув Россия пойтахтидаги "Президент-отель"да ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ва махсус вакиллар даражасида ўтказилади. Учрашув якуни бўйича қандайдир ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилмаган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 9 ноябрь куни толиблар иштирок этадиган Афғонистон бўйича москва форматидаги мажлисда чиқиш қилади, деб хабар берди пайшанба куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан