Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ақтўбе фожиаси юзасидан очилган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди
9.11.2018 14:56,  
4

​Қозоғистон Ақтўбе суди уч нафар автобус ҳайдовчисига ҳукм чиқарди. Уларга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Транспорт компаниясининг таъсисчиси ва механиги 3,5 йил озодликдан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг оила аъзоларига 2 миллион тенги миқдорида товон пули тўлайдилар. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

Шу йил январь ойида Қозоғистон Ақтўбе вилояти Самара-Чимкент трассасида 57 нафар киши бўлган автобус ёниб кетди. Ёнғин оқибатида 52 киши ҳалок бўлди – уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Беш нафар киши, шу жумладан қозоғистонлик ҳайдовчилар омон қолди.

Ушбу жиноий иш бўйича беш нафар шахс айбдор деб топилди: уч нафар автобус ҳайдовчиси ва “Азия транзит сервис” корхонасининг икки нафар ишчиси – таъсисчи ва механик. Уларга рейсга чиқаришдан олдин автобусни текшириш мажбурияти бўлган.   

“Уч нафар автобус ҳайдовчиси 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини олди. Транспорт компаниянинг таъсисчиси ва механиги 3,5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди”, - деб таъкидлади суд вакили.

Судда ҳайдовчилар томонидан транспорт воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги аниқланди: автобус салонида йўловчилар исиниш учун лампадан фойданишган.

Компания раҳбарининг ҳаракатлари носоз автотранспорт воситасини чиқариш оқибатида икки ва ундан ортиқ шахслар ўлимига сабаб бўлиши, шунингдек расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича квалификация қилинган.

Механикка эса носоз автотранспорт воситасини эксплуатацияга чиқариш оқибатида икки ва ундан ортиқ шахслар ўлимига сабаб бўлиши бўйича айблар қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан