Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон: мулоқотга тайёрмиз, бироқ ўзимизни ҳимоя қилиш учун уруш олиб боришга мажбурмиз
9.11.2018 18:54,  
4

“Толибон” ҳаракати Афғонистон муаммосини ҳал қилиш учун мулоқот қилишга тайёр эканлиги, бироқ ўз ҳимояси учун уруш олиб боришга мажбур эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг Дохадаги сиёсий офиси вакили Москвада ўтказилаётган йиғилишда айтди. 

“Бизнинг стратегиямизда Афғонистон муаммосини мулоқот орқали ҳал қилиш кўзланган, ўзимизни ҳимоя қилиш учун уруш олиб боришга мажбурмиз”, - деди “Толибон” делегацияси вакили.

Афғонистон бўйича “Москва формати” йиғилиши Москвада ёпиқ форматда “Президент-отел”да ўтказилди. Илк бор бу даражадаги халқаро учрашувда толиблар ҳаракатининг сиёсий офиси делегацияси иштирок этди.

Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлар бўйича “Москва формати” 2017 йилда олти томонлама - Россия, Афғонистон, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон махсус вакиллари иштирокида ташкил этилган.  Навбатдаги маслаҳатлашувлар сентябрь ойида бўлиши керак эди, бирок Қобул илтимосига кўра қолдирилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан