Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йилда уран қазиб олиш оқибатларини бартараф этиш бўйича реабилитация ишлари бошланади
10.11.2018 17:31,  
4

Халқаро ҳамжамият Марказий Осиёда уран қазиб олиш оқибатларини бартараф этишга қўшимча маблағларни сафарбар этади, дея хабар қилди Европа тикланиш ва тараққиёт банки матбуот хизмати.

Пайшанба куни ЕТТБнинг Лондондаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган Марказий Осиё учун экологик реабилитация ҳисоб рақамига бадал йиғиш бошланганига бағишланган анжуманда 30 дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Европа комиссияси қўшимча равишда 10 млн евро ажратди. Бельгия, Швейцария, АҚШ, Норвегия ав Литва улуш қўшиш ҳақида эълон қилди.

«Йиғилган маблағлар жамғарма фаолиятини янги реабилитация объектларида татбиқ этишга имкон беради, бироқ мазкур ҳудуддаги барча бирламчи аҳамиятга эга участкаларда иш олиб бориш учун қўшимча маблағлар талаб қилинади», — дейилади ЕТТБ хабарида.

Жамғарма 2015 йилда Европа комиссияси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, ЕТТБ бошқаруви остида фаолият олиб боради. Унинг фаолияти Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда доиравий битим имзоланганидан сўнг бошланди. Ўзбекистон ва Қирғизистондаги тўртта объектда реабилитация ишлари 2019 йилда бошланади.

«Собиқ Иттифоқ даврида Марказий Осиё ураннинг муҳим манбаси бўлган. Бу ерда уни қазиб олиш 50 йилдан зиёд вақт давом этди, бу ерга бошқа мамлакатлардан ҳам уранни қайта ишлаш учун рудалар олиб келинди. Тупроқ қатламлари ва радиоактив чиқиндилар тўпланган махсус мажмуаларда кўп миқдордаги радиоактив материаллар мавжуд. 1995 йилгача аксарият уран қазиб олиш объектлари ёпилган, бироқ унгача ҳамда конлар ва кон-бойитиш корхоналари ёпилгандан кейин ҳам уларнинг экологик реабилитацияси юритилмади», — дея қайд этилади ЕТТБ хабарида.

Ҳудудда тўпланган радиоактив материаллар атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига зарар етказмоқда. Кўплаб уран объектлари минтақанинг қишлоқ хўжалиги маркази — аҳоли зич бўлган Фарғона водийсидан оқиб ўтувчи Сирдарё ирмоқларида жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан