Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро валюта фонди вакили Ўзбекистоннинг иқтисодий келажаги ўз қўлида эканлигини айтди
11.11.2018 15:23,  
39

Ўзбекстоннинг келажакдаги иқтисодий ривожланиш тақдири - ўз қўлида, деди Халқаро валюта фонди вакли Юха Кахконнен Тошкентда Ўзбекистон банклари вакилланинг Халқаро валюта фонди вакили билан бўлиб ўтган  учрашуви чоғида.

“Бугунги мавжуд шароитларда Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига ташқи факторлар кам даражада таъсир қилади ва ривожланиш, асосан, Ўзбекистон ичида ўтказилаётган ислоҳотлар натижаларига боғлиқ бўлади”, - деди  Кахконнен.

Шунингдек, МВФ вакили Ўзбекистоннинг ҳудуддаги бошқа мамлакатларга нисбатан ташқи давлат қарзининг нисбатан камлиги ва катта потенциали борлигига эътибор қаратди.

Ўзбекистонда ўтказилаётган солиқ ислоҳоти борасида берилган саволга МВФ вакили қуйидагича жавоб берди.

“Ўзбекистонда кутилаётган солиқ ислоҳоти солиқ тўловчилар таркибини кенгайтиришга, солиқлар йиғишни яхши ва шаффош қилишга олиб келиши керак. Лекин шу билан бирга бугунги кунда солиқ тўлаётган иқтисодиёт субъектларига нисбатан солиқ босимига олиб келмаслиги керак, акс ҳолда даромадни солиқдан яшириш келиб чиқиши мумкин”, - деди Юха Кахконнен солиқ ислоҳоти борасида берилган саволга.

Шу билан бирга, Юха Кахконнен Ўзбекистон Марказий банки фаолиятини ижобий баҳолаб, мамлакатла ислоҳотлар ўтказилаётган мураккаб шароитда Ўзбекистон Марказий банки тўғри молиявий сиёсат олиб бориб инфляция миқдорини имкон қадар паст даражада ушлаб туришга муваффақ бўлаётганини эътироф этди.

Шунингдек, ХВФ вакили бугунги кунда халқаро валюта бозорида турли ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги, айниқса валюта кредитларининг нархи кутилмаганда кескин ошиши мумкинлигини Ўзбекистон банкирларига яна бир бор эслатиб ўтди. Кахконнен айтишига қарганда бу хорижий молия ташкилотлари томонидан долларда берилаётган кредитлар бўйича фоизларнинг кескин ошишига олиб келиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан