Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда янги автобус йўналишлари очилди
14.11.2018 13:16,  
80

Тошкентда 12 ноябрдан бошлаб янги автобус йўналишлари йўлга қўйилди, деб хабар қилди “Ташкентский автобус” сайти. 

120-йўналишидаги автобус “Чорсу метроси” автостанциясидан Зарқайнар, Сағбон кўчалари ва Келес йўл кўчаси бўйлаб Келесдаги деҳқон бозоргача ҳаракат қилади. Ушбу йўналишда 3-автобус саройи хизмат кўрсатади. Isuzu русумли автобуслар қатнайди.

183-йўналиш “Товарная станция” бекатидан бошланиб, Элбек, Алимкент, Қорасув, Иззат, Бешариқ кўчаси бўйлаб Авиасозлар (Кадишев) бозори орқали ўтади, сўнгра Авиасозлар, Зумрад, Шоҳимардон, Иззат, Мўйноқ кўчалари ва Фарғона йўл кўчаси бўйлаб ҳаракат қилиб, Куйлюк бозорига кириб, кейин Бектемир йўли кўчаси, Собир Раҳимов ва Шоликор кўчасидан Бинокор микрорайонигача ҳаракат қилади. 5-автобус саройи Isuzu русумли автобуслар билан хизмат кўрсатади

Олдин маълум қилингандек, йил охиригача Тошкентга 80 та Isuzu русумли автобуслар олиб келиниши режалаштирилган. Янги машиналар жамият транспорти ҳаракати ва йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилишлари керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан