Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тошкент-Самарқанд» йўналишида юк автомашинаси ҳалокатга учради
15.11.2018 12:45,  
1

2018 йил 14 ноябрь соат тахминан 03:35ларда Сирдарё вилояти ФВБга ИИБнинг Тезкор навбатчиси томонидан А-373 «Тошкент-Самарқанд» йўналишининг 13-кмда, юк автомашинаси йўлдан чиқиб автоҳалокатга учраганлиги юзасидан маълумот келиб тушди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди навбатчи қутқарувчилари воқеа жойига етиб боради.

Шундан сўнг, қутқарувчилар йўл транспорт ҳодисаси оқибатида автотранспорт кабинасида қисилиб қолган фуқарони махсус техникалар ёрдамида кабинадан олиб чиқишди. Жабрланган фуқаро ҳамда йўловчи зудлик билан Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига етказишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан