Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда «колбаса солиғи» жорий этилиши мумкин
19.11.2018 12:19,  
5

Россия Ҳукумати ҳузуридаги экспертлар кенгаши мамлакатда колбаса маҳсулотларига қўшимча солиқ киритишни таклиф қилмоқда, деб ёзади Известия нашри.

Мутахассислар фикрига кўра, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари таркибида канцироген моддалар жуда кўп бўлиб, улар саратон касаллиги келиб чиқиш эҳтимолини оширади. Статистикага кўра, қайта ишланган қизил гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида дунёда ҳар йили 2,4 миллиона киши вафот этар экан.

Экспертлар кенгаши фикрига кўра, ушбу чора россияликларнинг "соғлиғини яхшилашга" "умрини узайтиришга" ҳамда "соғлом озиқ-овқат маҳслотларининг арзонлашишига" олиб келиши керак.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ташаббусни қўллаб қувватлаган ва колбаса ишлаб чиқарувчиларидан йиғиб олинган маблағлар аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилишини хабар қилган.

Колбаса маҳсулотларига киритиладиган қўшимча  акциз солиғи 1 килограммдан 160 рубль миқдорида белгиланиши мумкин. Харидорлар учун , бу колбаса нархи ўртача 30 фоизга ошади дегани.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан