Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2021 йилгача “ақлли” электр ҳисоблагичлар ўрнатилади
17.09.2016 22:17,  
29

Электр энергиясини ҳисоблайдиган “ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш лойиҳаси тўрт босқични қамраб олади ва 2021 йилда ниҳоясига етади, деб хабар беради Terabayt.uz

Хитойнинг KAIFA компаниясида ишлаб чиқарилган ҳисоблагичлар Корея компанияси томонидан ўрнатилади.

Янги авлод ҳисоблагичлари “ақлли” ҳисоблагичлар деб ҳам номланади. Ушбу ҳисоблагичлар “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган. Лойиҳанинг биринчи босқичида 1 миллион донадан ортиқ ҳисоблагич ўрнатилади.

«Уларда сохталаштириш жараёни юз бергани заҳоти дарҳол ўчиш функциясига ва энергия тўлови тўланмаган тақдирда масофадан ўчиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, янги ҳисоблагичлар истеъмол қилинган энергия ҳажми, турли фасллар ва суткада энергия истеъмоли вақтига мувофиқ эгилувчан тарифлар асосида ишлайди», — деди KAIFA томонидан лойиҳа раҳбари Фан Хуа Ценг.

Жисмоний шахслар учун ҳисоблагичларни сотиб олиш ва ўрнатиш тўлалигича «Ўзбекэнерго» АЖ ҳисобидан амалга оширилади, юридик шахслар учун эса фақатгина электр энергиясини ҳисоблагични ўрнатиш пулли бўлади.

Экспертларнинг фикрича, электр энергиясини назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг татбиқ этилиши истеъмол қилинган энергия ҳақидаги маълумотни йиғишда инсон омилини камайтиради, истеъмол қилинаётган энергия даражаси ҳақида аниқ маълумот олиш имконини беради, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш тизимини яхшилайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан