Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий сайлов комиссияси МДҲ ва ШҲТга таклифнома юборди
19.09.2016 12:20,  
8


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси (МДҲ Ижроия қўмитаси)га, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ)га ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА)га ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг халқаро кузатувида иштирок этиш учун расман таклифномалар юборди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг5-моддасига мувофиқ сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни очиқ ва ошкора амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб боради.
 
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
 
Бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади. Уларнинг фаолияти Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 15 сентябрдаги 734-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек сайлов ташкил қилиш ва ўтказиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.
 
Таъкидлаш лозимки, халқаро ва хорижий кузатувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши бутун сайлов жараёнининг ошкоралиги ва очиқлиги тамойиллари мустаҳкамланишига, умумийлик, тенглик, эркинлик ва яширин овоз бериш каби демократик сайловларнинг тамойилларига риоя этилишига хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан