Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким қанча тош босади?
20.09.2016 08:10,  
11

Одамзот ўзини Ер сайёрасининг эгаси деб ўйлайди. Кўпчиликнинг ғализ тушунчасига кўра, биз – Ердаги энг асосий мавжудотмиз. Бир қарашда бу мутлақо тўғри ва яққол ҳақиқатдек кўринади: қаёққа қараманг, ҳар тарафда инсон омили, унинг фаолияти таъсирини кўриш ва кузатиш мумкин. Лекин, вазиятга холис баҳо берадиган бўлсак, биз Ерда унчалик ҳам асосий мавжудот эмасмиз...

Айниқса, биз Ердаги биомасса нуқтаи назаридан қаралганда, ҳеч вақо эмасмиз. Биомасса деганда – Ерда яшаётган барча-барча тирик организмларнинг умумий массаси назарда тутилади. Ер биомассасини аниқ рақамлар билан ҳисоблаб чиқиш жуда мушкул. Лекин, дағал яхлитлаш орқали ҳисобланган маълумотларга кўра, бактерияларни инобатга олмаганда, бугунги кунда Ерда 1,7 триллион тонна тирик биомасса мавжуд. Ушбу биомассанинг ҳайратланарли даражада катта улиши ўсимлик дунёси ҳиссасига тўғри келади. Ўсимликлар, Ердаги тирик организмларнинг 99% қисмини ташкил қилади. Қолган барча тирик мавжудотлар – ҳайвонлар, балиқлар, ҳашоратлар ва ҳо казолар жумласидан одамзот ҳам қўшиб ҳисоблаганда, биомассанинг атига 1% қисмини ташкил этади холос!

Ўша атига 1% мавжудотлар таркибида ҳам, одамзот (IV) жуда кам улушни – атига 350 миллион тоннани ташкил қилади холос. Шунга кўра, ҳали бери умумий диетага ўтиришимизга бироз эрта :). Йирик чорва, яъни, молларнинг (II) умумий вазни 520 млн тонна; балиқлар (VIII) эса 4200 млн тонна тош босади. Кутилмаган рақам чумолиларга (I) тегишли: бу митти жонзотлар 2700 миллион тоннадан зиёдроқ умумий вазнга эга экан!

Юқоридаги ҳисоб-китобларда бактериялар инобатга олинмаган. Олимларнинг текширишларига қараганда, бактерияларнинг (IX) умумий биомассаси, қолган барча тирик организмларнинг биомассасига яқиндир. Улар умумий ҳолда 1,3 триллион тонна тош босади. Бошқача айтганда, Ердаги ҳар бир одамга 4 тонна бактерия тўғри келади.

Сўз бошида ҳар тарафда инсон фаолияти таъсирини кузатиш мумкинлигига урғу берган эдик. Таассуфки, инсон фаолияти таъсири натижасида биомассадаги улкан улушидан мосуво бўлган жониворлар ҳам мавжуд. Ўтмишда қачонлардир 36 миллион умумий биомасса ташкил қилган кўк китлар, шафқатсиз равишда овланиши сабабли 72 баробарга камайиб кетди ва ҳозирда қирилиб кетиш хавфи остида турибди. Бугунги кунда кўк китларнинг умумий биомассаси атига 500 минг тоннани ташкил қилмоқда холос...

Ушбу рақамларнинг барчаси қанчалик улкан туюлмасин, лекин Ерга оид бошқа рақамлар билан таққослаганда булар ҳам ҳеч вақо бўлмай қолади. Хусусан, Ердаги умумий чучук сув миқдорининг массаси, умумий биомассадан кўра 2000 марта каттароқдир. Ернинг ўзининг массаси эса, унда яшаётган тирик мавжудотларнинг умумий биомассасидан 10 триллион марта катта! Шундай экан, камтарроқ бўлаверинг дўстлар! :)

манба: orbita.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан