Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди
20.09.2016 13:53,  
43

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида маълум қилинишича, Ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган.

Ҳафталик доирасида 20 сентябрь куни ахборот-коммуникация технологиялари саммити ўтказилади. Унда ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, соҳадаги ютуқ ва муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш мақсадида ўзбекистонлик ва хорижлик мутахассислар қатнашадилар.

21-23 сентябрь кунлари эса Тошкент ва Наманган шаҳарларида анъанавий “ICTExpo – 2016” ахборот-коммуникация технологиялари миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда ахборот хизматлари бозорида тақдим этилаётган энг замонавий тизим ва технологиялар намойиш этилади. Ўзбекистон компаниялари юқори технологияли маҳсулотлар, дастурий таъминот, компьютер техникаси, мобиль алоқа ва маълумотлар узатиш хизматларини тақдим этади. Шунингдек, “электрон ҳукумат” бўйича амалга оширилган лойиҳа ва технологияларнинг энг яхши намуналари ҳам намойиш қилинади. 

Ҳафталикнинг муҳим воқеаларидан бири бўлган “ICT Forum – 2016”да ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини янада ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари муҳокама этилади. Жорий йилда мазкур форумда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги етакчи компаниялар вакиллари, экспертлар ва хорижий мутахассислар – жами 800 дан зиёд киши иштирок этади. Унда мавзуга оид саккиз йўналишда юздан ортиқ маъруза тақдим этилади.

Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида талаба ва ўқувчилар ўртасида ўтказилган “BestSoft Challenge – 2016” дастурчилар танлови ғолиблари ҳам тақдирланади. Ёшлар ижод саройида эса “Intellect2All” танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтади. Дастурчи, дизайнер ва менежерлар замонавий бозор учун долзарб бўлган веб-лойиҳа ва мобиль иловалар устида реал вақт режимида иш олиб боради. Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри жамоалари танловнинг 30 миллион сўмлик мукофот жамғармасига сазовор бўлиш учун ўзаро баҳслашади.

Шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича Ўзбекистонда илк “Cyber Security Challenge Uzbekitan” мусобақаси ҳам бўлиб ўтади. Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 97 нафар финал иштирокчиси стеганография, криптография, веб-боғланиш ва дастурий таъминот билан боғлиқ мураккаб техник вазифаларни бажаради. Тошкент ахборот технологиялари университетида талабаларга нафақат лаборатория машғулотларини ўтказиш, балки илмий ишларни бажариш имконини берадиган Huawei компанияси лабораториясининг очилиш маросими ўтказилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан