Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан экспорт қилинадиган энг қиммат бўлган мевалар нархи эълон қилинди
22.09.2016 10:48,  
317

Экспорт қилинадиган энг қиммат озиқ-овқатлар рўйхатидан қуритилган мевалар ўрин олди. Сабзавотлар эса – энг арзон экспорт маҳсулотлари бўлди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, қуритилган олхўри нархи тоннасига 1460 —1898 доллар, туршак – 1175 – 1528 доллар, сариқ майиз 1475 — 1918 долларни ташкил қилган.

Қайта ишланган ва пўстлоқ ва данакдан тозаланган маҳсулотлар нархи баландроқ. Тозаланган бодом экспорт нархи сифатига қараб 7050 - 9000 доллар, ёнғоқ мағзи эса 4900 — 5400 долларни ташкил қилди.

Экспорт қилинадиган озиқ-овқатлар орасида энг арзон маҳсулотлар карам ва лавлаги экан. Уларнинг ўртача нархи тоннасига 40–55 доллардан белгиланган.

Барча нархлар 20 сентябр ҳолатига, дунё бозорларидаги нархларни ҳисобга олган ҳолда, FCA шартига кўра, яъни харидоргача еткизиб бериш сотувчи ҳисобидан, кўрсатилган.

Ўзбекистон билан қўшни бўлган мамлакатлар учун, юқорида кўрсатилган мевалар нархи 5-6% га қимматроқ белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан