Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Саудия Арабистонига қурол сотишни давом этаверади
22.09.2016 14:43,  
4

АҚШ Конгресси Сенати 21 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида Саудия Арабистонига 1,15 млрд долларлик танклар, ўқотар қуроллар ва аслаҳалар сотишни тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди. 27 нафар сенатор ҳужжатни маъқуллаган бўлса, 71 нафари қарши овоз берган. 

Лойиҳа муаллифлари республикачи сенатор Рэнд Пол ва демократлар вакили Крис Мэрфи подшоҳлик қўшинларининг Яман можаросида иштирок этаётганидан ташвиш билдиришмоқда.

Сенаторлар, хусусан, Саудия Арабистонига 100дан ортиқ Abrams танклари ва уларнинг оптик тизимлари, йирик калибрли пулемётлар, М240 пиёда пулемётлари, гранатомётлар ҳамда ўқув жанговар ўқ-дориларни етказиб беришга қаршилик билдиришганди. Улар танкларни жанг майдонидан кўчириб, таъмирлашга хизмат қилувчи М88 машиналарини ҳам етказиб бермаслигини таъкидлашган. Икки давлатлар ўртасидаги ҳарбий битимни Давлат департаменти маъқуллаган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан