Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва таксичилари “Яндекс.Такси”га бойкот эълон қилади
23.09.2016 08:07,  
10

Москвалик киракашлар “Яндекс.Такси” хизматига бойкот эълон қилмоқчи, деб хабар бермоқда “Говорит Москва” радиостанцияси.

Киракашлар “Яндекс” орқали такси ёллашнинг энг паст нархи 199 рублдан 99 рублга туширилишини “адолатсиз рақобат” ҳисобламоқда. Улар иш ташлаш эълон қилиб, онлайн-хизмат буюртмаларини қабул қилишни тўхтатмоқчи. “23-26 сентябр кунлари Яндекс-буюртмани бойкот қилишга қўшил! Бу кунлари улар билан ишлама ва ҳамкасбларингга тушунтир. Акс ҳолда ишсиз ва иштонсиз қоламиз. “Яндекс”га бойкот!”-деб ёзилган уларнинг баёнотида.

20 сентябр куни кечқурун Москвада полиция ходимлари норозилик акциясини тўхтатиб қолди.

Норозиликнинг сабаби “Яндекс.Такси” барча тарифлар бўйича минимал йўл ҳақини икки баробарга камайтирганлигидир. “Эконом” тарифи бўйича минимал йўл ҳақи 199дан 99 рублгача, “Комфорт”, “Комфорт+” ва “Минивэн” тарифлари бўйича 199 рублгача, “Бизнес” тарифи бўйича 299 рублгача туширилган.

манба: carzone.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан