Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Россияни Суриядаги урушни чўзишда айблади
25.09.2016 17:53,  
4

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Россияни Суриядаги урушни чўзишда айблади. Бу ҳақда у BBC телеканали мухбири Эндрю Марранинг сиёсий кўрсатуви вақтида Ҳалабдаги инсонпарварлик карвонига уюштирилган ҳужум бўйича саволга жавоб бера туриб айтиб ўтган. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

«Россия бу янада даҳшатли тус олиб, секинлик билан давом этишида айбдор", деган у.

Буюк Британия ТИВ раҳбари Ҳалабда инсонпарварлик ёрдамлари ортилга конвойларга қилинган ҳужумни "ҳарбий жиноят" сифатида баҳолаган.

"Биз шуни англашимиз керакки, бу онгли равишда тинч аҳоли вакилларига нисбатан қилинган ҳужум эди", деган вазир.

БМТнинг инсонпарварлик ёрдамлари ортилган конвой 20 сентябрь куни кечқурун Ҳалаб ҳудудида ҳужумга учради. Ҳужум оқибатида 12 ходим ҳалок бўлди. Улар БМТ юк машиналари ҳайдовчилари ва бошқа ходимлар эди.

АҚШ ушбу ҳужумга Россия авиацияси ҳам алоқадорлигини иддао этди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров буни инкор этди ва бу борада синчковлик билан текширувлар олиб боришга чақирди.

22 сентябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳужумда АҚШнинг Инжирликдаги базадан учиб чиққан дрони ҳам иштирок этгани ҳақидаги маълумотни тарқатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан