Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барак Обама: қизларимни армияга боришларига қаршилик қилмайман
29.09.2016 12:16,  
3

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг қизлари Малия ва Сашанинг мамлакат қуролли кучлари сафида хизмат қилиш хоҳшига қаршилик қилмайди. Бу ҳақда "ТАСС" нашри ёзмоқда.
 
Президент ушбу қарорини Виржиния штатидаги АҚШнинг қуруқликдаги қўшини базасида ҳарбий хизматчилар ва ўз фарзандлари билан бўлиб ўтган учрашувда айтди.
 
“Албатта, қизларимнинг қаерда қолишлари ҳақида ўйлаб хавотир олмаяпман десам, сизларни алдаган бўламан.  Бироқ мен, “ишга киришинглар” дейман, холос”, дейди АҚШ  президенти.
 
АҚШ раҳбари кўпчилик америкаликларни қуролли кучлар сафида хизмат қилишга чақирди. “Бу айниқса, кўп даромад оладиган фуқароларга тегишли”, дейди Обама.
 
Барак ва Мишель Обама 1992 йилда турмуш қуришган. Улар икки қиз – 18 ёшли Малия ва 15 ёшли Сашани тарбиялашмоқда.
 
Малия ўтган йили мактабни тугатган ва бир йиллик танаффусдан сўнг, Гарвард университетига ўқишга кирди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан