Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Грузия Ўзбекистонни мандаринлар билан таъминламоқчи
29.09.2016 21:20,  
1

Ажария автоном республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Руслан Коридзе ҳамда вазирликнинг ахборот маслаҳат департаменти бошлиғи Карло Кеклидзе таркибдан ўрин олган Грузия делегацияси цитрус мевалар экспорти имкониятларини намойиш этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Цитрус мевалари ҳар доим Грузия фахри бўлиб келган, деди 28 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Грузия элчиси Константин Жгенти. Сўнгги йилларда ҳосилни йиғиш, уни ташиш ва сақлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этишга эришилди. Россия ва Украинага цитрус мевалар экспорти йўлга қўйилди, савдо-сотиқ бўйича янги бозор ва ҳамкорларни қидириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.

Руслан Коридзе сўзларига кўра, октябрь ойи сўнгида цитрус меваларни етказиб бериш имкониятлари билан ўз жойида танишиш мақсадида Ўзбекистон тадбиркорлари учун Ажарияга бизнес-тур ташкил этиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан