Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Индонезияда вулқон отилишидан сўнг 13 сайёҳ бедарак йўқолди
1.10.2016 19:59,  
13

Индонезияда Баружари вулқони отилиши натижасида, камида 13 киши, шу жумладан чет эл фуқаролари, бедарак йўқолган, деб хабар қилади Синьхуа агентлиги.

"Кўплаб сайёҳлар эвакуация қилинган эди. 13 киши ҳамон қайтмаган", — деб хабар қилган қутқарув хизмати бошлиғи Агунг Прамуджа.

Баружари вулқонининг отилиши сешанба куни кечқурун бошланган, натижада 1,1 минг киши эвакуация қилинган.

Вулқон отилиши оқибатида ҳавога 2 километрлик кул устани кўтарилгани туфайли, ҳатто авиарейслар тўхтатилиши хавфи туғилган.

Ҳозирга қадар қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

"Тинч океани оловли ҳалқаси" (Тинч океанининг ғарбий қисми тубини шакллантирувчи плиталар Осий тектоник плитаси остига киради) қисмида жойлашган Индонезия ҳаракатдаги вулқонлар бўйича рекордчи ҳисобланади: уларнинг сони 130тага яқин. Шунинг ҳисобидан ҳам  улкан архипелагда кўплаб зилзилалар ва вулқон отилишлари содир бўлиб туради.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан