Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди
2.10.2016 11:36,  
14

1 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда, "Дарё" нашри ёзмоқда

Ширин шаҳрида Шавкат Мирзиёев минтақадаги энг йирик Сирдарё ИЭСда бўлди. У Ўзбекистон энергетика тизимининг марказий қисмида истеъмолчиларни электр билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади.

Ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев мутахассислар билан мавжуд энергоблокларни техник қайта таъмирлаш ҳисобидан ИЭС қувватларини ошириш масалаларини муҳокама қилди. ИЭС иши самарадорлигини сезиларли даражада ошириш ва ишлаб чиқарилаётган электр энергияси таннархини тушириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Истеъмол қилинган энергия ҳақининг вақтида тўланишига эришиш учун электр энергияни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини кенг жорий қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят маркази — Гулистон шаҳрида Президент вазифасини бажарувчи «Гулистон Медтехника» Ўзбекистон–Британия қўшма корхонасида бўлди. Корхона 1 октябрь куни маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади. Жанубий Корея ускуналари билан жиҳозланган корхона фаолиятига 7,3 миллион доллар инвестиция киритилди. Корхона йилига 216 миллион дона бир марталик шприц ва 26 миллион инфузион тизимлар чиқариши режалаштирилган. Маҳсулот, маҳаллий бозорга чиқарилиши баробарида, МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Гулистонда кам таъминланган оилалар учун замонавий кўп қаватли турар жойлар қуриш лойиҳалари билан танишиб чиқди. Турар жой мажмуалари тегишли ижтимоий инфраструктурага эга бўлиши кутилмоқда.

Шундан сўнг Бош вазир Гулистон туманидаги пахта далаларида бўлиб, фермерлар билан суҳбатлашди. Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев пахта етиштирувчи барча туманларда пахта толасини қайта ишлаш ҳажмини 70 фоизгача кўтариш режалари ҳақида маълум қилди.

«Биз фабрикалар қурамиз, буюмлар, тайёр маҳсулотлар чиқарамиз. Фермерлар бу текстиль комбинатларининг иштирокчилари бўлади», — деди у.

Шунингдек, ҳудудда кам таъминланган оилалар учун уйлар қуриш масаласига тўхталиб ўтилди. Имтиёзли кредитлар, шунингдек, маҳаллий хом ашёдан фойдаланилиши уй-жойнинг арзонлигини таъминлаши таъкидлаб ўтилди. Бир, икки ва уч қаватлик янги уй-жой мажмуалари ҳар бир қишлоқ туманида пайдо бўлиши айтилди.

Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти фаоллари билан учрашувида Гулистон тумани мисолида вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг комплекс дастури кўриб чиқилди. Шаҳар ва туманларнинг уй-жой, муҳандислик-коммуникацион ва социал инфраструктура қуришни кўзда тутувчи истиқболли бош режалари реализацияси ҳисобидан одамлар турмуш тарзини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, янги саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш ҳамда социал инфраструктурани яхшилаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан