Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Telegram рус тилига қандай ўгирилади?
2.10.2016 12:17,  
6

Маълумки, Ўзбекистонда ва дунёнинг яна бир нечта мамлакатларида Telegram энг оммабоп мессенжер ҳисобланади, бу ҳақда "Terabayt.uz" сайти ёзмоқда.

Эътибор қилган бўлсангиз, мессенжернинг меню тилларида рус тили мавжуд эмас. Албатта, яратувчилари рус миллатига мансуб бўлган сервисда мазкур тилнинг йўқлиги бироз ғалати туюлиши мумкин. Аммо Павел Дуров бунга қуйидагича изоҳ берган: “Telegram учун рус тили муҳим эмас. Рус тилидаги сервисдан фойдаланадиганлар учун ажойиб ВКонтакте хизмати йўлга қўйилган. Биз ушбу мессенжерни хориж интернет бозорларини эгаллаш учун ишлаб чиққанмиз. Ҳеч қандай рекламаларсиз бир кунда Telegram’га 400 мингдан ортиқ чет эллик фойдаланувчиларнинг қўшилиши, дунёни Калифорнияда яшамасдан ҳам эгаллаш мумкинлигини исботлайди”.

Telegram мультифунционал мессенжер, буни ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз. Келгусида сервисга яна овозли қўнғироқлар функцияси ҳам қўшилса, нур устига нур бўлади. Ҳозирча эса, келинг, Telegram менюсига рус тилини қўшишни ўрганамиз.

Telegram’га рус тилини қўшиш учун махсус ботга сўров юборилади. Шундан кейин бот экранида жўнатилган XML файлни юклаб оламиз, ўнг тарафда жойлашган вертикал уч нуқтага босиб, “apply localization file” менюсини танлаймиз. Ниҳоят, рўйхатдаги тиллардан рус тилини танлаймиз. Бўлди. Энди Telegram менюси телефонингизда рус тилида акс эттирилади.

Албатта, мазкур функция рус тилидаги интерфейсдан фойдаланадиган одамларга жуда қулай ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан