Чеченистон президенти Рамазон Қодиров республика тинчлигини бузувчиларни отишга даъват қилгани ҳақида “Новая газета” “Грозний” телеканалига асосланиб хабар бермоқда.
Қодировнинг овозини ушбу ҳавола орқали ўтиб тинглашингиз мумкин. Бу овоз айнан Чеченистон раҳбарига тегишли эканлиги расман тасдиқлангани йўқ.
27 сентябр куни “Грозний” телеканалидаги кўрсатувда йўллардаги ҳалокатлар, наркомания ва ноқонуний алкогол савдоси муаммолари кўтарилган. Рамазон Қодиров сўз олар экан, маст ҳайдовчиларни белига мина боғлаган маҳкумга қиёслаган.
Аудиоёзувда Қодиров “Чечен республикасининг тинчлигини ким бузса, итдек отиб ташланади. Қонунийми, қонуний эмасми… ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Отилади! Тушундингизми? Ассалому алайкум ва муаммо йўқ! Мана шунинг ўзи қонун!”-дейди.