Баҳриддин Чустий Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев учун таом тайёрлаганини Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
"Кечаги кун эсда коладиган кунлардан бирига айланди. Боиси, ушбу кун Қозоғистон президенти ҳурматли Нурсултон Абишевич Назарбоев учун ҳам ўзбек миллий таомларини тайёрлаш насиб этди. Жаноб президентга асосий таомга #chustiycuisine ресторани менюсидаги сет ва думғаза кабоб, ширинликка ҳолвайтар ва чак-чак тайёрлаб бердик", — дейилади саҳифада қолдирилган изоҳда.