Болаликдаги чекилган азоблар – инсон умрини қисқартириши аниқланди

04.10.2016 | Жамият | 1105

Болаликда чекилган азоб ва йўқотишлар инсонни тез қаришига олиб келади, деб таъкидламоқда Канадалик генетик олимлар Proceedings of the National Academy of Sciences журналида. Бу ҳақда спутник нашри ёзмоқда.

Улар айтишига кўра, инсон умрининг дастлабки йиллари чекилган азоб ва йўқотишлар, унинг генларига таъсир қилар экан. Хусусан, болаликда бошдан кечган азоблар, инсон хромосомаларининг ДНКни ҳимоялаш бўлагини қисқартирар экан.

Теломерлар (telomere) — хромосомаларнинг уч қисми бўлиб, улар инсон танасидаги ҳар бир ҳужайрада бор. Теломерлар инсон ДНКсини зарар кўришдан ҳимоялайди. Ҳужайра бўлинганда теломерлар узунлиги қисқаради. Теломер узунлиги тугаганда эса ҳужайра бўлинишдан тўхтайди ва қурбон бўлади.

Яқинда генетик олимлар қилган кашфиётда, теломерлар узунлиги нафақат инсон ёшига боғлиқ бўлиши мумкинлигини аниқлашди. Уларнинг  фикрига кўра теломерлар узунлиги инсон ҳаёти билан боғлиқ бўлган турли воқеа ва ҳодисалар, камбағаллик, руҳий зарбалар билан боғлиқ бўлиши мумкин экан. Руҳий зарба қанчалик кучли ёкин қанча вақт давом этган бўлса теломерлар шунча калта бўлар экан.

Масалан, Амстердамнинг энг камбағал кварталларида яшайдиган аҳолининг теломерлари шаҳарнинг яхши ҳаёт кечирадиган аҳолиси теломерларига қараганда 100-170 ҳарфга қисқа экан.

Илай Путерман (Eli Puterman) Канаданинг Ванкувер шаҳри университети илмий ходими болаликда бошдан кечирган қийнчиликлар теломерлар узунлигига таъсир қилишини ўрганиб чиқишди.

Бунинг учун олимлар 4,6 минг нафар катта ёшли америкаликлар ДНКсини таҳлил қилиб чиқишди. Барча фуқаролардан уларнинг болалиги қандай ўтгани ҳақида батафсил сўраб суриштирилган.

Болаликда дуч келиш мумкин бўлган муаммолар қаторига – ота-оналарининг кам таъминлангани, улардан бирини йўқотиш ёки алкогол ёки наркотик моддалар қабул қилгани, яқин қариндошлар томонидан ёки мактабда усмирлар томонидан калтак ейиш, жиноий гуруҳларда иштирок этиш ёки уларнинг қурбони бўлиш ва бошқа омилларни ўрганиб чиқишди.

Ундан ташқари олимлар ушбу кишилар ҳаёти давомида қандай тиббий муассасаларга мурожаат қилганини билан ҳам қизиқишди.  

Ушбу анализ натижасида болаликда турли қийинчиликларга дуч келиш келажакда теломерлар узунлигини қисқартириши аниқланган.

Инсон умрининг биринчи йиллари дуч келинган ижтимоий муаммолар инсон танасидаги теломерлар узунлигига кескин таъсир қилар экан. Олимлар белгилаган “қийинчиликлар шартли даражасида” уларнинг сони бир бўлимга ошиши теломерлар узунлигини 11% га қисқартирган.

Шуниси қизиқки, пул муаммоси ёшликда ҳам кейин ҳам теломерларга умуман таъсир қилмас экан.