Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда 271 сайлов участкаси тузилди
4.10.2016 23:28,  
14

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 8-Сирдарё округ сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳарбий қисмлар командирларининг сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги тақдимномалари кўриб чиқилди. Вилоятда сайловчиларнинг умумий сони 529 минг 810 нафар эканини инобатга олиб, 271 сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайлов участкаларининг тартиб рақами, чегараси ва манзили кўрсатилган рўйхати тасдиқланди. Округ сайлов комиссиясининг бу ҳақдаги тегишли қарори маҳаллий матбуотда эълон қилинади.

Тадбирда округ сайлов комиссиясига оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, мустақил журналистлар ва ижодий уюшмалардан аккредитациядан ўтказишни сўраб тушган мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди.Тузилган сайлов участкаларини алоқа воситалари ва кўргазмали қуроллар, зарур адабиётлар, матбуот нашрлари билан тўлиқ таъминлаш, сайловчиларга зарур шароитлар яратиш вазифалари белгилаб олинди.

Мажлис якунида ўтказилган брифингда оммавий ахборот воситалари вакилларига округ сайлов комиссияси фаолияти, сайлов участкалари тўғрисида маълумот берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан