Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар сони ошади
5.10.2016 13:27,  
12

Ўзбекистонда хорижлик сайёҳларнинг виза олиш ва мамлакатга келишлари бўйича масалаларни енгиллаштирувчи тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда, деб хабар берди  "Ўзбектуризм".

Ҳозирда экспертлар жорий йилнинг охирида ўз натижасини бериши кутилаётган тадбирларни ишлаб чиқишмоқда.

"70га яқин турли чора-тадбирларни ўз ичига олган янги режанинг асосий вазифаси соҳадаги муаммоларни ечиш ва хорижлик туристларни жалб этишдан иборат. Ҳозирда тегишли вазирлик ва муассасалар билан ҳужжатнинг айрим бандлари бўйича келишувлар олиб борилмоқда, "Ўзбектуризм" уларга ўз таклифини берган ва уларнинг жавоби кутилмоқда. Умид қиламизки, бу ишнинг натижаси 2016 йилнинг охиридаёқ кўринади", — деди "Ўзбектуризм"даги манба.

Унинг айтишича, ўтган йили Ўзбекистонга 2 миллион 35 минг турист келган, бу 2014 йилга нисбатан 5%га кўп демакдир. Хорижлик туристларнинг аксарият қисми Ғарбий Европа, Россия, Жанубий Корея ва Япониядан келган.

Ўзбекистон тарихий ва архитектура ёдгорликлари сони бўйича жаҳонда тўққизинчи ўринда туради. Ўзбекистоннинг машҳур Самарқанд шаҳри Римнинг тенгдоши бўлиб, дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири. Республикада туристлар учун энг қулай муҳитлар бу хавфсизлик, ўзига хос миллий ошхона ва ривожланган транспорт инфраструктурасидир.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан