Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги ер усти тезюрар метроси 6 та бекатдан иборат бўлади
5.10.2016 13:32,  
2

Тошкентнинг Сергели туманида жами узунлиги 8 километрдан зиёд бўлган олтита метро бекати қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.

Бекатлар йўл сатҳидан олти метр баландликда жойлашади. Улар Сергелининг Спутник даҳасидан «Олмазор» метро бекатигача бўлган оралиқда жойлашади.

«Лойиҳа устида ишлар давом этмоқда. Метро, шунингдек, кўп қаватли уйлар ва автомобиль йўллари қуришни шу йилдаёқ бошлаш режалаштирилган», — деди туман ҳокими.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси тўрт йил ичида қуриб битказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бўлиб, аҳоли вакиллари ва шаҳар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида учрашув ўтказган ва ер усти тезюрар метро қурилишини лойиҳалаштиришни жадаллаштириш вазифаларини белгилаб берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан