Инсониятдан узоқлашиб ёввойилашган болалар

07.10.2016 | Блог | 1176

Сураткаш Юлия Фуллертон – Баттен “Ёввойи болалар” лойиҳасида жамиятдан узоқ йиллар давомида йироқлашиб кетган болалар ҳақида маълумотлар тўплади. Уларнинг бири бўрилар, иккинчиси товуқлар, бошқаси эса итлар билан умр кечирган.

Ҳиндистонлик леопард-бола. Уч йил давомида леопард билан яшаган. 1912 йил.

 

Ҳиндистонлик Камола ва Амала кўп йиллар мобайнида бўрилар инида яшаган. 1920 йил.

 

Лобо – бўри-бола. Мексикалик. 1845-1857

 

Россиялик Мадинани 2013 йилда топишганда тўрт оёқлаб юрар ва итдек ирилларди.

 

Франциялик Мари Анжелика Миммие Ле Блан ўн йил Франция ўрмонларида яшаган. 1731 йил.

 

Украиналик Оксана Малаяни 1991 йилда топгунларича олти йил итлар тўдасида яшаган.

 

Ҳиндистонлик Shamdeo ҳам бўрилар тўдасида умр кечирган. 1972 йил.

 

Сужид Кумарни ота-онаси товуқхонада сақлаган. Фиджи, 1978 йил.

 

АҚШлик қизча Жини 13 йил стулга боғлиқ ҳолда яшаган. Уни бу кўйга солган отаси эди.

Табиат нақадар шафқатсиз, шу билан бирга... ғамхўр.