Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барак Обама АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
7.10.2016 14:27,  
2

“Мэттью” бўрони яқинлашиб келаётганлиги туфайли АҚШ президенти Барак Обама Флорида штатида “Фавқулодда вазият” ҳолатини эълон қилди. Бундан ташқари, яна Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролинадан 2 миллиондан зиёд аҳолини эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берилди.
 
АҚШ Миллий довул маркази “Мэттью” бўронининг хавфлилик даражасини тўртинчи кўрсаткичгача кўтарди. Бу даражада бўроннинг эсиш тезлиги соатига 251 кмни ташкил этади. Довул 2007 йилдан буён Атлантикада кузатилган энг кучли табиий офат дея эътироф этилмоқда.
 
Флорида губернатори Рик Скотт минглаб ҳарбий хизматчиларни эвакуация ишларига ёрдам бериш учун сафарбар этди. Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролина, Флоридада аҳоли учун бошпаналар очилди. Табиий офат сабаб штатда кўнгилочар манзилгоҳлар, мактаблар ёпиб қўйилди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан