Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: бу йил нефть-газ компанияларинг акциядорлари 7,5 млрд зарар кўрадилар
18.03.2016 13:57,  
5

Нефть нархининг пасайиши ортида бир қатор нефть-газ компанияларининг дивидендларни қисқартириш ёки уларни тўлашни музлатишга қарор қилгани оқибатида жорий йилда акциядорлар 7,4 млрд доллар зиён кўриши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Шимолий Америкадаги нефть қувурларининг энг йирик оператори Kinder Morgan Inc. ўз акциядорларига тўланадиган маблағни 75 фоизга қисқартирган. Улар эндиликда 3,44 млрд доллар зиён кўрадилар, бу эса нефть соҳасида фаолият юритувчи АҚШ компаниялари орасида энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

Conoco Phillips акциядорлари олмайдиган умумий даромад миқдори 2,42 млрд долларни, Anadarko Petroleum акциядорлариники эса 447 млн долларни ташкил қилади.

Европа компаниялари ҳам дивидендларни қисқартириш бўйича чоралар кўришди. Улар орасида Испаниянинг Repsol, Италиянинг Eni ва Британиянинг Amec Foster Wheeler компаниялари бор.

Таъкидланишича, Норвегиянинг Statoil компанияси дивидендларни аввалги даражада сақлаб қолди, бироқ февралда уни қимматбаҳо қоғозлар билан алмаштиришни таклиф қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан