Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда доллар курси қимматлади
10.10.2016 20:47,  
15

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 11 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3046 сўм 85 тийин этиб белгиланди. Бу 4 октябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 38 тийинга кўп.

2016 йил 4 октябрдан эътиборан 1 евро қиймати 3408 сўм 27 тийин (4 октябрдаги курсга нисбатан 6 сўм 52 тийин қиммат), 1 Хитой юани 454 сўм 81 тийин (4 октябрдаги курсга нисбатан 66 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 48 сўм 90 тийин (4 октябрдаги курсга нисбатан 1 сўм 13 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан