Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Яман бўйлаб зарбалар берди
13.10.2016 10:47,  
2

АҚШ ҳарбий кучлари Ямандаги уч радиолокация станциясига зарба берди, деб баёнот берди Пентагон расмий вакили Питер Кук.

“Маҳаллий вақт билан эрта тонгда АҚШ ҳарбийлари Яманда, Қизил денгиз қирғоғида жойлашган, хусийлар назорати остида бўлган уч радарга зарба берди. Дастлабки маълумотларга қараганда радарлар йўқ қилнган”, — дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Пентагоннинг расмий вакили Питер Кук АҚШ Яман қирғоқларида "Мэйсон" эсминецига ракета зарбаси берилганига жавоб қайтарилиши ҳақида маълум қилганди.

Шу куни "Мэйсон" ва уни қўриқлаётган "Понс" кемасига ракеталар орқали зарбалар берилгани ҳақида хабар қилинганди. Зарбалар аниқ бўлмаган, талофат кўрилмаган.

10 октябрь куни ҳам Қизил денгиз сувларида бўлган "Мэйсон"га қарата ракета учирилганди.

Бу ҳужумлар ҳусийчилар назоратида бўлган ҳудудлардан туриб амалга оширилгани қайд этилган. Ўз навбатида ҳусийчилар бу ҳужумга алоқадор эмасликларини таъкидлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан