Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар ҳавони ифлослантирувчи асосий манба автомобиллар эмас, деган хулосага келди
15.10.2016 08:34,  
4

Миландаги иқтисодий форум қатнашчилари ҳисоблашига қараганда ҳавога чиқарилаётган СО2нинг ярмидан кўпроғи ва саломатлик учун зарарли бўлган қаттиқ заррачаларнинг 30 фоизини ички ёнув двигателлари эмас, аҳоли яшаш уйларининг иситиш тизими чиқариб ташлайди. Бу хабарни La Repubblica нашри тарқатди, деб ёзади carzone.uz.

Ҳозирги вақтда Италиядаги иморатларнинг 56 фоизи энг қуйи G экологик синфга мансубдир. Унинг ярмидан кўпроғини эса 40 йил илгари қурилган аҳоли яшаш уйлари ташкил этади. Шаҳардаги уй-жойларнинг 75 фоизи шундай тоифага мансубдир. Бундан ташқари мактабларнинг ўзини иситишга ҳар йили Италия 2 млрд евро сарфлайди.

Милан техника университети олимлари мамлакатдаги 20та йирик шаҳарнинг иситиш тизими янгиланса, ҳавога чиқариладиган зарарли моддалар миқдори икки баробар қисқаришини ҳисоблаб чиқди. Агар Миланнинг ўзидаги эски тизимларнинг 10 фоизи янгиланса, шаҳарни автомобиллардан олти ҳафта тўсиб қўйганчалик экологик натижа беради.

Олимлар нега автомобиллардан кўра қозонхоналар чиқарган зарарли моддалар миқдори кўплигини изоҳлади. Гап шундаки, охирги 20 йил ичида автомобиллар авлоди янгиланди, ички ёнув двигателлари экологик жиҳатдан хавфсизлаша борди. Натижада улар чиқарадиган зарарли моддалар миқдори 60 фоизга қисқарди. Бироқ уй-жойларни иситиш тизими замонавий технологияларга ўтгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Евроиттифоқ 14 йилдан сўнг ички ёнув двигателли автомобилларни батамом тақиқлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан