Лондонда Сурия инқирози масаласида халқаро учрашув ўтказилди. Унда иштирок этган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россияга қўшимча чеклов чоралари киритилиши эҳтимолини истисно қилмади. Яқин кунларда бу амалга ошиши мумкинлигини у қайд этди.
Британиянинг Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳам Россияга санкцияларни кучайтириш тарафдори. Унинг фикрича, Россия ва Башар Асад қўшинлари ғалаба қозона олмайди.
Халқаро учрашувда Буюк Британия, Франция, Саудия Арабистони, Иордания давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Германия, Италия, БАА, Туркия ва Евроиттифоқ дипломатлари қатнашди.