Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европанинг сўнгги жаллодлари
26.03.2016 16:31,  
44

Германия

Клеменс Доббек ва Густав Фельпель Ғарбий Германиянинг охирги жаллодлари ҳисобланади. 1949 йили мамлакатда ўлим жазоси бекор қилингач, иккиси ҳам ишсиз қолди. Кўп ўтмай ёқимли машғулотидан айрилган Доббек хасталанди, Фельпель эса янги ҳаётга кўникишга уриниб кўрди.

Қизиғи, Гитлер даврида Фельпелнинг ўзи ўлим жазосига учрашига бир баҳя қолган. Уни отувга ҳукм қилишган эди, бироқ ҳукм ўзгартирилди ва фронтда ўлиб кетиши учун жарима батальонига жўнатилди. Густав эса қирғинбаротлардан уйига соғ-омон қайтиб келди, бироқ иш топишга жуда қийналди. Ўйлай-ўйлай охири жаллод бўлиб ёлланишга қарор қилди. Ҳар бир қатл учун унга 250 марка тўлашарди, аммо ўлим жазоси ҳар куни ҳам ижро этилавермайди, шундай экан, Фельпель пулсизликдан қийналарди. У ўзига қўшимча иш топди – ўғирлик.   

1947 йилнинг ноябирда Фельпель жиноят устида қўлга тушди. Судда қизиқ воқеа рўй берди. Судья Фельпелнинг турмадан олиб келинишини нақ уч соат кутиб қолади. Ниҳоят, судланувчи пайдо бўлганида судья қўриқчилардан кечикиш сабабини сўрайди. Уларнинг ўрнига Густав жавоб беради: кечикиш қўриқчиларнинг масъулиятсизлигидан эмас, эрталабдан учта қатл жазосини ижро этгани туфайли рўй берганини тушунтиради. Гапининг исботи сифатида эса судьяга ва йиғилганларга жаллодлик анжомларини кўрсатади.  

Судьянинг жаллодга шунчалар раҳми келдики, уни озод қилишга қарор қилди. Бироқ Фелпель тузалмади. 1949 йили босқинчилик қилгани учун яна ҳибсга олинди ва яна панжара ортидан туриб вазифасини бажаришига тўғри келди. Густав Фельпель маҳбус бўлгани ҳолда Германия тарихидаги энг охирги ўлим жазосини ижро этгани билан тарихга кирган: 1949 йилнинг 11 майида жинсий тажовузда айбланган 24 ёшли Бертольд Веймарни қатл қилган.

Саккиз йилдан сўнг озодликка чиққан Фелпель севимли ишисиз зерикиб қолди. У 1959 йили қашшоқликда вафот этган, унга тегишли гильотина эса Людвигсбургдаги криминалистика музейидан жой олган.

Франция

Франциялик жаллод Фернан Мейсонье 1953-1957 йилларда 200 нафарга яқин жазоирлик исёнчиларнинг бошини танасидан жудо қилган. У қатл қилинган одамнинг бошини саватга тушмасидан ушлаб олар ва қатлни уддалаганини билдириши учун атрофдагиларга кўрсатар эди. Аслида Менсонье жаллодлар авлодидан бўлса-да, бу касбни кўпроқ моддий манфаатни ўйлаб танлаган: каттагина маош, дунё бўйлаб бепул саёҳатлар, ҳатто пивохона очиш учун имтиёзлар.

Аммо жаллодлик унинг генида бор эди десак, адашмаган бўламиз. Фернан илк қатлни 16 ёшида амалга оширган ва бундан катта таассурот олган. Қоннинг ҳар томонга сачрашини кўрган ҳар қандай йигитча ўзини йўқотиб қўйган бўларди, бироқ Фернанга бу манзара ҳатто ёқиб ҳам қолди. Тўғри, профессионал жаллод бўлганидан кейин у тез ишлашга ва қонни атрофга сачратмасликка ўрганди.

Англия

2005 йили британиялик жаллод Альберт Пирпойнт ҳақида ҳикоя қилувчи «Охирги жаллод» фильми катта экранларга чиқди. Пирпойнт 1934 йилдан 1956 йилгача 608 марта ўлим жазосини ижро этган ва ҳар бири учун 15 фунт стерлинг ҳақ олган. Уни машҳур қилган жиҳат шуки, қатлни жуда қисқа муддат – атиги 17 сонида амалга оширар эди.

Бироқ сценарийчилар ва режиссёр эътиборини бошқа нарса жалб қилган эди – Пирпойнтга ўз дўстини ҳам қатл этишига тўғри келган. Фильмда жаллод дўстининг исми Тиш, у мастлигида севгилисини ўлдириб қўйгани учун жазоланади. Ҳаётда эса Пирпойнт дўстининг исми Тимоти Эванс бўлиб, ўз қизини ўлдиришда айбланган. Дўстининг боши кундага қўйилганини кўрган жаллод йиғлаган кўйи бақирган: «Тим айбдор эмас! Судья хато қилган!» Чиндан ҳам, орадан кўп ўтмай ҳақиқий қотил қўлга тушди ва Альберт Пирпойнт бажонидил унинг бошини танасилан жуда қилди.

Бироқ нафақат дўстини, балки бегуноҳ одамни қатл қилгани тасдиқлангач, у жаллодликдан истеъфо берди. Альберт Пирпойнт 1992 йили қариялар уйида ҳаётдан кўз юмган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан