Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин Рамзан Қодировни вақтинчалик Чеченистон раҳбари лавозимига тайинлади
26.03.2016 18:59,  
3

Россия президенти Владимир Путин Рамзан Қодировни Чеченистон республикаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинлади ҳамда сентябр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Қодиров ҳам қатнашишига умид билдирди.

"Чеченистон раҳбари сифатида даврим ўтди"

"Сўнгги йилларда чечен халқи, энг аввало республика аҳолиси учун амалга оширилган ишлардан келиб чиққан ҳолда бугун мен сизни Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзоладим. Умид қиламанки, сентябр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этасиз. Шунингдек, сайловолди кампанияси давомида ҳам Чеченистон халқи сизнинг республика учун амалга оширган ишларингиз,меҳнатингизни муносиб баҳолайди. — деб таъкидлади Россия президенти.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг феврал ойида Чеченистон раҳбари сифатида даври тугаганлигини боис, ўз ўрнига бошқа раҳбар топишларини айтган эди. Аммо шу билан бирга, Путиннинг ҳар қандай топшириғини бажаришга тайёрлигини ҳам қўшимча қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан