Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йўқолган буюмларингизни топишга ёрдам берадиган қурилма ихтиро қилинди
24.10.2016 10:15,  
29

Йўқолган, эсдан чиқарилган ёки ўғирланган нарсаларни осон ва тез топишга ёрдам берадиган қурилма ихтиро қилинди, деб хабар бермоқда Studylifestyle нашри.

Савдо қилиш учун бозор ёки савдо марказига кирганингизда машинангиз қўйилган жойни ҳеч эсдан чиқариб қўйганмисиз? Тасаввур қилинг: Савдо қилиб қайтиб чиқдингиз. Машинангизни қолдириб кетган автомобиллар тўхташ жойида транспорт воситалари кўпайиб кетибди. Машинани қаерда қолдирганингизни эслай олмайсиз. Гоҳида эътиборсизлик сабаб ёки телефонда суҳбатга берилиб кетиб қаерда тўхтаганингиз ёддан кўтарилади. Сон-саноқсиз автомобиллар турган тўхташ жойидан машинангизни осонгина топишни истайсизми? Машина ёки бошқа қимматбаҳо буюмингиз ўғирланишидан хавотирдамисиз? Энди қиммат GPS қурилмасини ишлатишингиз шарт эмас. Ҳар ойда GPS учун тўлов қилиш ҳам керак эмас.

Калифорниядаги стартап фирмалардан бири йўқолган буюмларни топиш учун жажжи қурилма ишлаб чиқарди. Ундан фойдаланиш жуда осон. Атиги 29 доллар эвазига митти ТrackR қурилмасини сотиб олиб, уни ўзингиз учун қадрли бўлган буюмлар жумладан, автомобиль, велосипед, сумка, ҳамён, калит, компьютер ва ҳатто уй ҳайвонларининг бўйинбоғига ўрнатишингиз мумкин. Смартфонингизга бепул ТrackR дастурини юклаб олинг. Смартфон дастури ҳамда қурилмани бир-бирига Bluetooth ёрдамида уланг. Бунинг учун кўпи билан 5 дақиқа сарфлайсиз.

Қурилма ёрдамида йўқолган буюмнинг ўрнини бир неча сония ичида аниқлаш мумкин. Ўғирланишидан қўрқадиган буюмларингизга бу жажжи қурилмани кўринмайдиган жойига ўрнатиб қўйсангиз кифоя. ТrackR жуда кичкина қурилма бўлиб (диаметри 31 мм, қалинлиги 3.5 мм), уни яширин жойга ёпиштириб қўйиш мумкин.

Қурилмани компаниянинг расмий веб-сайтида онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан