Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи ва Канада ўртасидаги янги савдо битими чиппакка чиқди
24.10.2016 10:18,  
6

Узоқ вақтдан бери кутилган Европа Иттифоқи ҳамда Канада ўртасидаги савдо келишуви амалга ошмайдиган бўлди. Бу ҳақида BBC.com хабар бермоқда.

Европа Иттифоқи ҳамда Канада ўртасида Кенг қамровли иқтисодий ва савдо битими (CETA) тузиш учун музокаралар 2009 йилдан бери давом этаётган эди. Янги келишувга кўра, Евроиттифоқ ҳамда Канада ўзаро тарифларни 98 фоизга қисқартиришни мўлжаллашган бўлиб, бу ўзгаришлар ўзаро савдо ҳажмини 20 фоизгача ошириш имкони беради.ЕИга аъзо 28 мамлакатнинг барчаси янги келишувни қўллаб-қувватлаётган эди.

Савдо битимига Бельгиянинг Валлония вилояти қаршилик қилиб келган. Бельгия конституциясига кўра ҳар бир федерал округ алоҳида-алоҳида келишувга эришгандан сўнггина ҳукумат битимни имзолаши мумкин. Канада савдо вазири Кристия Фриленд ҳамда Валлония федерал округи раҳбари Пол Магнет ўртасида жума куни ўтказилган музокаралар самарасиз якунланди.

Шанба кунги матбуот анжуманида сўзга чиққан Канада савдо вазири келишувга эришиш энди имконсиз эканлигини айтган. Еропа Парламенти раҳбари Мартин Скульз музокаралар натижасини изоҳлар экан, «Европа бу ишни тўхтатадиган вақт келди», – деб айтган.

Уч ярим миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Валлония округи ўзининг социалистик анъаналарига содиқлиги билан машҳур. Айни пайтда ҳокимиятни анъаналарни ҳурмат қиладиган консерватив ҳукумат бошқармоқда. Валлония Канада билан янгича савдо битими тузилишига ети йилдан бери қаршилик қилиб келади. Уларнинг фикрича, янги савдо битими йирик корпорациялар манфаатларини ҳимоя қилишга асосланган. Брюсселда музокаралар давом этар экан, Европанинг турли шаҳарларида CETAга қарши намойишлар бўлиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан