Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори рекорд даражага етди
25.10.2016 10:25,  
156

Ер атмосферасидаги карбонат ангидрид миқдори ўзгараётган дунё иқлимида янги даврни белгилаб беради, дея хабар бермоқда BBC нашри Жаҳон Метеорология Ташкилоти (WМО) ҳисоботига таянган ҳолда. 

Атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори меъёридан ортиб кетган ва эндиликда уни камайтириш анча мушкул бўлиши мумкин. Жаҳон Метеорология Ташкилоти (WМО) маълум қилишича, атмосферадаги заҳарли газлар миқдори 2016 йилда рекорд даражага етган. 2015 йилда ер атмосферасидаги карбонат ангидрид улуши биринчи марта 0.0004 фоизга етган эди. Шунга қарамасдан, 2014 2015 йилларда карбонат ангидрид миқдори нисбатан барқарор турган. 2016 йилда эса букўрсаткич 0.0004 фоиздан пастга тушмаган.

Тропик минтақалардаги қурғоқчилик туфайли ўсимликларда карбонат ангидридни қайта ишлаш ҳажми камайиб кетган. Жаҳон Метеорология Ташкилотининг Иссиқхона газлари бўйича йиллик ҳисоботига кўра, Ер атмосферасидаги карбонат ангидрид миқдори сўнгги ўн йилликдаги ўртача кўрсаткични ортда қолдирган.

Олимларнинг фикрича, карбонат ангидрид миқдори атмосферада сўнгги марта беш миллион йил аввал 0.0004 фоиздан юқори бўлган. АҚШ Миллий Океаншунослик ва Атмосфера Бошқармаси (NOАА) маълумотларига кўра 1800 йилларда CО2 газининг атмосферадаги улуши 0.00028 фоизни ташкил қилган.

Ҳисоботда бошқа иссиқхона газлари, жумладан, метан ҳамда «кулдирувчи газ» миқдорининг ошгани ҳам қайд этилган. Ҳисоботга кўра, 1990-2015 йиллар оралиғида радиоактив моддалар миқдори 37 фоизга кўпайган.

“Атмосферага чиқарилаётган CО2 газини камайтирмасдан биз иқлим ўзгаришларини ҳамда ҳарорат кўтарилишини тўхтатиб қололмаймиз. Шунинг учун Париж битимини зудлик билан амалга ошириш даврнинг бирламчи вазифасига айланди”, – деб айтган Петтери Таалас.

Иқлим ўзгаришларига оид Париж битимини дунёнинг 200 га яқин мамлакати имзолаган бўлиб, ноябрь ойида Марокашда бўлиб ўтадиган саммитда келажакдаги режалар учун қарорлар қабул қилиниши кутиляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан