Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барак Обама Кубада бейсбол томоша қилди
27.03.2016 16:48,  
3

Спорт тинчлик элчиси, деган нақл нақадар тўғри эканлигини АҚШ президенти Барак Обаманинг Кубага ташрифи исботлади. Шу ҳафта Обама давлат ташрифи билан Куба пойтахти Гавана шаҳрида бўлди, деб ёзади olamsport.com.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Обама 1928 йилдан бери ушбу давлатга ташриф буюрган биринчи АҚШ президентига айланди.

Шу кунгача икки давлат ўртасидаги “совуқ уруш” сабаб АҚШ давлат раҳбарлари Озодлик ороли – Кубага ташриф буюришмаган эди.

Обама Кубадаги икки ярим кунлик ташрифи доирасида бейсбол ўйинини томоша қилиш учун стадионга ҳам келди. Ушбу учрашувда Куба терма жамоаси MLB лигаси етакчиларидан бири “Тампа-Бэй Рейз” клубига қарши кўргазмали учрашувда майдонга тушди.

Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланди. АҚШ президенти Барак Обама ҳамда Куба президенти 84 ёшли Фидель Кастро Брюсселдаги терракт қурбонлари хотирасига бир дақиқалик ҳурмат бажо келтиришди.

Бейсбол – Куба халқининг энг севимли спорт тури хисобланади. Мазкур ўйинни бевосита кузатиш учун 55 минг томошабинга мўлжалланган Estadio Latinoamericano стадиони мухлислар билан тўлиб тошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан