Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мянмада юзлаб мусулмонлар шоли даласида жон сақламоқда
25.10.2016 13:09,  
8

Якшанба куни ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилган юзлаб Роҳингия мусулмонлари икки кундан бери шоли далаларида кун кечирмоқда, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Якшанба куни Мянма армиясига қарашли чегара қўшинлари Роҳингиядаги Ке Кан Пйин қишлоғига бостириб кириб, 2,000 га яқин мусулмон аҳолини қишлоқдан ҳайдаб чиқарганлар. Қишлоқ аҳлига зарур буюмларни йиғиштириб олиш учун вақт ҳам берилмагани айтилмоқда.

Роҳингиядаги мусулмонларни куч билан кўчириш ишлари буддавийлар томонидан 2012 йилда содир этилган мусулмонлар қирғиндан бери давом этиб келади. Қирғинда юзлаб одамлар ўлдирилган, минглаб мусулмонлар ўз уйларидан кўчириб юборилган эди.

Ҳукумат бундай ҳаракатларни Роҳингиядаги 400 дан ортиқ мусулмон исёнчиларига қарши кураш мақсадида қилинаётганини иддао қилган. Ҳукумат вакиллари аҳолини кўчириш ишлари маромида амалга оширилаётганини маълум қилишган. Роҳингия мусулмонлари гувоҳлик беришича, аскарлар қуролсиз кишиларни сўроқсиз отиб ташлаб, уйларга ўт қўйишган.

Якшанба куни қишлоқдан қувиб чиқарилган мусулмон аҳолининг аксарияти бошпанасиз, озиқ-овқат ва дори-дармонсиз гуруч далаларида жон сақлашга мажбур бўлмоқда. Уларнинг ҳукуматдан ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жавобсиз қолган. Ҳукумат вакили Минт Кияв матбуот вакилларига берган интервьюсида «фавқулодда ҳолат сабаб» ҳудуддаги одамлар билан алоқага чиқиш имконсиз эканлигини айтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан