Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мелис Абзалов оламдан ўтди
25.10.2016 16:17,  
19

"Келинлар қўзғолони", "Суюнчи", "Чинор остидаги дуэль", "Майсаранинг иши, "Ўтган кунлар", "Чимилдиқ" ва бошқа фильмларнинг режиссёри Мелис Абзалов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг дўсти, режиссёр Али Ҳамроев ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилган. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

"25 октябрь тонги. Булутли ва ёмғирли. Стокгольмдан қўнғироқ бўлди. Ўзини тута олмай ҳўнграётган овоз. Дарҳол сўрадим:
- Назира, сизларда қандайдир бахтсизлик бўлдими?..
-Дадам вафот этди!.. Хонасидан чиқаётиб йиқилди... Инфаркт...", дейилади постда.

Сўнгги ойларда Мелис Абзалов Швецияда, қизининг уйида яшаб келаётганди.

Манбада марҳум 26 октябрь куни Стокгольм шаҳрида дафн этилиши айтилган.

Мелис Абзаловнинг фильмлари ўзбекистонликларнинг бир неча авлодига яхши танишдир. Унинг фильмларидаги диалоглар ўзбек халқининг мақолу маталларига айланиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан