Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мянмада 15 мингга яқин мусулмон уйидан ҳайдаб чиқарилди
25.10.2016 18:29,  
4

Мянманинг Бангладеш билан чегарадош Роҳингия вилоятида исёнчиларга қарши 9 октябрь куни бошланган ҳарбий ҳаракатлар давомида минглаб оилалар уйидан ҳайдаб чиқарилган, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари ҳукуматга мурожаат қилиниб, ҳарбийлар томонидан қуролсиз тинч аҳоли вакиллари отиб ташланаётгани, уйларга ўт қўйилиб, одамлар сабабсиз қамоққа олинаётгани юзасидан тергов ўтказишга чақирилган.

БМТ маълумотига кўра, Мянма шимоли-ғарбидаги Бангладеш чегарасига яқин ҳудудларда 9 октябрдан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатларда 15 мингга яқин мусулмон уйларидан ҳайдаб чиқарилган. Улар озиқ-овқат, дори-дармон ҳамда бошпана билан таъминланмагани оқибатида жуда ёмон шароитларда кун кечиришга мажбур бўлмоқда.

Ҳарбий ҳаракатлар туфайли 3,000 га яқин буддавийлар ҳам ўз уйларидан кўчирилган бўлиб, улар монастир, мактаб ҳамда махсус лагерларга жойлаштирилган.

Мянма ҳарбийлари 9 октябрда чегара яқинида номаълум қуролли гуруҳ томонидан ҳукумат постларига қилинган ҳужумдан сўнг, исёнчиларга қарши амалиётларни бошлаган эди. Мянма ҳукумати маълум қилишича, ҳужум қилганлардан 30 нафари ўлдирилган ва 53 киши қуролли ҳужумда айбланиб, ҳибсга олинган. Ҳарбийлар Роҳингия вилоятида яна 400 гумондорни қидиряпти.

Аввалроқ, якшанба куни Ке Кан Пйин қишлоғидан ҳайдаб чиқарилган 2 мингга яқин мусулмон аҳоли икки кундан бери шоли далаларида жон сақлаётгани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан