Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё тобора глобаллашмоқда
29.03.2016 06:20,  
10

Иқтисодий глобаллашув бобида Сингапур, Люксембург, Ирландия ва Мальта етакчилик қилмоқда. Сиёсий глобаллашув бўйича Италия ҳаммадан олдинда, ундан кейинги ўринларда Франция, Бельгия, Испания, Австрия ва Буюк Британия бор.

Глобаллашувнинг барча жиҳатлари борасида Бельгияга етадигани йўқ, кейинги ўринларда – Ирландия, Нидерландия, Австрия, Сингапур, Дания, Швеция, Португалия, Венгрия ва Швейцария.

Газетанинг ёзишига қараганда, глобаллашув натижасида дунёнинг қирқта мамлакатида ўрта синф куч йиға бошламоқда. Бу жараён айниқса Шимолий Америка ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларида кузатиляпти. 

Дунёда аҳоли таркиби ўзгариб бормоқда. Ўтган эллик йил ичида сайёрамиз аҳолиси икки баравар кўпайди, 2040 йилга бориб аҳоли сони 9 миллиардга етиши кутилмоқда. Аммо келгуси 40 йилда Хитой ва Россияда аҳолининг кўпайиши эмас, камайиши рўй беради. Ҳиндистонда бунинг акси – ушбу мамлакат аҳолиси кўпайишда давом этиб, 2040 йилда 1,7 миллиардни ташкил қилади. 2000 йилда АҚШда кекса ёшлиларнинг аҳоли таркибидаги улуши 35 фоиз бўлган бўлса, 2040 йилда бу кўрсаткич 39 фоизга етади. Бу борадаги вазият Японияда янада оғирроқ: парваришга муҳтож кексалар аҳолининг 47 фоизини ташкил этиши кутилмоқда.

Келгуси ўттиз йилда 65 ёшдан катталар сонининг ортиши бўйича Европа ва Лотин Америкаси мамлакатлари етакчи бўлади.

“Миллият”нинг ёзишича, айни пайтда миграцияга мойиллик ҳам ортиб бормоқда: дунёдаги катта ёшли аҳолининг 16 фоизи (тахминан 630 миллион киши) ўз юртини тарк этишга қарши эмас. Марказий Африкада катта ёшлиларнинг 33 фоизи ривожланган мамлакатларга кўчишга қарор қилади. Лотин Америкасида бу кўрсаткич 20 фоизга, Жануби-Шарқий Осиёда 9 фоизга тенг.

Бошқа давлат кўчишни истовчиларнинг 23 фоизи (тахминан 145 миллион киши) АҚШга боришга уринади. Канада, Буюк Британия, Испания ва Франция ҳам мигрантлар орасида машҳур. Аҳолиси тобора қариб бораётгани учун Испания, Португалия ва Греция малакали мигрантларни қабул қилишга тайёр. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан