Автомобилни кока-колада чўмилтирса нима бўлади?

31.10.2016 | Блог | 1825

Латвиялик 73 ёшли пенсионер сода қўшилган кока-кола машинанинг зангини кеткизиши мумкинми-йўқми деган саволни тажрибада синаб кўрди, деб ёзади carzone.uz. Бунинг учун 12 минг литр кока-колани қўлбола ҳовузга тўкди ва яна 40 кг сода ағдарди. Кейин нима қилганини видеода кўринг.

Ҳовузни 12 тонна ичимлик билан тўлдиришга каттагина маблағ кетади. Чол тушмагур нафақасини тўплабди. Айтиб ўтиш керакки, пенсионернинг эски Audi 80 автомобили кўринишидан туппа-тузук, занг сезилмайди.

Бу видеолавҳа “йилнинг энг ғалати видеоси” унвонини олиши мумкин.

Кока-кола зангни тозалайдими-йўқми, билмадигу, ҳовузда чўмилган машинанинг тумшуғини энди яхшилаб таъмирлаш керак бўлади.

Мавзуга доир янгиликлар