Мижознинг ичагида тўпланган газлар туфайли Японияда шифохона ёниб кетди

01.11.2016 | Тиббиёт | 4220

Токио тиббиёт университети шифохонасида ёнғин мижоз аёлдаги метеоризм сабабли келиб чиққанлиги хабар қилинмоқда. Япониянинг Asahi Shimbun газетаси билдиришича, ҳодисани текширган экспертлар комиссияси шундай хулосага келган.

Бу ҳодиса гинекологик тиббий амалиёт пайтида юз берди. Бирдан кўтарилган аланга жарроҳлар пардасини ўз домига тортиб, катта ёнғин бошланиб кетди. Мижоз аёл танасининг катта қисми, жумладан, оёқ ва бели куйди.

Ёнғин сабабини аниқлаш учун экспертлар жалб этилди. Улар амалиёт хонасида ёнувчи материаллар йўқлиги ва тиббий қурилмалар созлигини қайд этишди.

Комиссия тайёрлаган ҳисоботга кўра аланга жабрланувчининг ичагида тўпланган газ туфайли келиб чиққан. Беморнинг қорнидан чиққан газлар ҳавога аралашган ва врач фойдаланаётган лазер таъсирида ёниб кетган.